"Арсенал" Обамеянгни сотиб олишига шубҳа қилмаяпти

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг трансфери бўйича “Боруссия” Дортмунд билан музокараларни ижобий якунлади.

The Guardian нашри тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли габонлик футболчи “канонирлар” сафига 60 млн евро эвазига келиб қўшилади.

Бундан ташқари, “Арсенал” ўз сафига “Бордо”нинг бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Малкомни ҳам қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум Бундеслиганинг жами 15та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!