Асилбек Омонов ҳам янги мавсумни "Бухоро"да бошлаши мумкин

Ўтган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўтказган иқтидорли посбон Асилбек Омонов фаолиятини “Бухоро”да давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz интернет-порталига маълум бўлишича 24 ёшли дарвозабон айни дамда бухороликлар сафида кўрикдан ўтмоқда.

Маълумот учун, Асилбек Омонов ўтган мавсум Олий Лигада жами 25та учрашувда иштирок этиб ўз дарвозасидан 30та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. У ушбу голларнинг 6тасини пенальтидан ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Омонов учун "Бухоро" бегона эмас. Боиси, у 2016 йилги мавсумни айнан мана шу клуб сафида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!