"ATF Championship 19" икки марказий жанг иштирокчилари маълум!

  • 29 сентябрь, 2023, 14:39
  • 0
  • MMA

Маълумки, юртимизда ММА бўйича илк ташкил топган ATF Championship промоушени юқори савиядаги турнирларни ташкил этиб келмоқда.

Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин намояндаси Музаффар Раджабов бошчилигида ушбу промоушен бизга ҳар доим қизиқарли ва шиддатли жангларни тақдим этиб келаётгани ҳам сир эмас. Шунингдек, ҳозирга келиб, 18 та турнирни ўтказиб улгурди. "ATF Championship 19" эса яна бир неча кундан кейин Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳомийлигида ташкил этилмоқда. Яъни, 14 октябрь куни Бухоронинг Қоровулбозор тумани "Ёшлар боғида" бўлиб ўтади.

Марказий жангда ҳамюртимиз Шариф Кушаев афғонистонлик Панжширига қарши баҳс юритса, 2-марказий жанг ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Унда Мавлон Миркомилов яна бир афғонистонлик Фероз Бадахшига қарши октагонга кўтарилади. Тўлиқ кардни тез орада маълум қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

IMG_20230929_142246_311_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!