"Атлетико" футболчиси АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Николас Гайтан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин. Бу мавсум Гайтан бош мураббийи Диего Симеоненинг ишончини йўқотди ва Ла лигада 6 баҳсда иштирок этди холос.

Гайтан ЖЧ олдидан кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва шу боис қишки трансфер ойнаси вақтидаёқ клубни тарк этиши мумкин.

Маrcа хабарига кўра, Англиянинг “Уотфорд” клуби Гайтанни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бош мураббийи Марку Силва унинг хизматларига қизиқиб қолган ва уни жамоага таклиф этиш учун клуб раҳбариятига хабар берган.

Қайд этиш жоиз, Гайтаннинг ўзи ҳам фаолиятини туманли албионда давом эттиришга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!