"Атлетико" сафарда "Мальорка" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

Испания Ла Лигасининг 34-турида “Атлетико” сафарда “Мальорка”га қарши баҳс олиб борди.

Шу куни Родриго Рикельменинг 5-дақиқада киритган ягона голи Диего Симеоне шогирдларининг минимал ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг “матрасчилар” ўз ҳисобидаги очколар сонини 67 тага етказиб олган ҳолда 4-ўринда бораётган бўлса, “Мальорка” эса 36 очко билан мос равишда 16-поғонада бормоқда.

“Атлетико” Ла Лига доирасидаги навбатдаги баҳсини 12 май куни ўз майдонида “Сельта”га қарши ўтказса, “Мальорка” 11 май куни сафарда “Лас-Пальмас”га қарши баҳс олиб боради.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию