Атлетлар шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди ГАЛЕРЕЯ

Бугун Ханчжоу-2022 ХИХ ёзги Осиё ўйинларининг очилиш маросими олдидан иштирокчи давлатларнинг байроқлари кўтарилди.
Ўйинлар дастуридан расмий маросимлардан бири сифатида ўрин олган ушбу тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосарлари Сакен Полатов ҳамда Шерзод Ташматов, Ташкилий қўмита вакиллари, спортчилар иштирок этишди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садоси остида байроғимиз кўтарилди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!