Аёллар футболи. “Севинч” янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда

 

“Севинч” жамоаси янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Тайёрлик машқлари шу кунларда “Геолог” МССМнинг универсал манежида бўлиб ўтаётгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа аъолари икки маҳалдан ўтказилаётган тайёргарлик машғулотлари асосан бўлажак чемпионатга қаратилган. Маълумот учун, “Севинч” мини футбол бўйича 13 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Жамоа таркибига янги футболчилар ҳам келиб қўшилиши давом этмоқда. Бу йилги чемпионатда клуб олдига жиддий вазифа қўйилади. Шу сабаб, мураббийлар “Севинч”таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Айни шу мақсадда ўтган йили “Бунёдкор W” жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Зарина Федосенко жамоага таклиф этилди. Бу футболчи ҳозирги кунда машғулотларда иштирок этмоқда.

Шунингдек, “Севинч” сафига бир қатор ёш футболчилар ҳам қўшилишган. Бу футболчилар клуб тарбияланувчилари бўлиб, мураббийим Гулнора Тўраева қўли остида биринчи лигада тўп сурган футболчилар саналишади. Булар, ҳужумчи Шахноза Юсупова, дарвозабон Ангелина Полюшкина, ярим ҳимоячи Анора Фармонова, ярим ҳимоячи Альбина Бобоқулова ва яна бир ҳужум чизиғида ўйнайдиган футболчи Лайло Тошева.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!