Айёр Туркманистон ва унинг ўйин услуби ҳақида

Хабарингиз бор, шу йилнинг 16 ноябрь санасида Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралашининг 2 босқичдаги илк ўйинида майдонга тушади. Рақиб, Туркманистон терма жамоаси. Бу ўйин ҳақидаги сўнгги маълумотлар ва рақиб ўйин услуби ҳақида имкон қадар кичик матнда маълумотларни тақдим этамиз.

fk23fko23f

Туркманистон терма жамоаси қандай спорт формада?

Қўшниларимиз бу йил давомида 6 бор майдонга чиққан, аммо ҳали ғалаба қозонганича йўқ. Тўрт мағлубият ва икки дуранг. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг бу босқичига етиб келган Туркманистон ФИФА рейтингида 141-поғонада бормоқда. Жамоа сўнгги маротаба 2022 йилнинг 11 июнь санасида Бангладеш устидан ғалаба қозонган эди. Қўшниларимиз ўз тарихидаги энг йирик ҳисобдаги ғалабани 2003 йилнинг 19 ноябрь санасида Афғонистон билан (11:0) ўйинда қўлга киритган. Энг йирик мағлубият эса 2000 йилда Ашхободда ўтган Қувайт билан (1:6) баҳсда қабул қилиб олинган. Жамоа сардори кўпчиликка яхши таниш бўлган Арсланмурод Аманов.

Songgi oyinlar
 Шу кунга қадар миллий терма жамамиз Туркманистонга қарши 10 та ўйин ўтказган бўлиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган. Бир ўйин дуранг билан якунланган бўлса, яна биттасида (1992 йилнинг 25 октябрь санасида) рақибларнинг қўли баланд келган.

Жамоа таркиби ва ўйин услуби

Асосан, иккинчи рақамда ҳаракат қилувчи, аммо ҳимояда тартибли ўйин кўрсата олмайдиган ўртамиёна жамоа. Майдонда 4-2-2-2 схемасидан фойдаланаётгандек кўрингани билан, ўйинларнинг катта қисмини 6-2-2 схемасида ўтказади, яъни чуқур ҳимояда. Катта эҳтимол билан биз ҳам ўйинни 3 та марказий ҳимоячи билан бошласак керак. Эҳтийткорлик ва паст темпдаги дебютни маъқул кўрувчи словениялик мутахассис сунъий майдонда очиқ футбол ўйнашига ишониш қийин. 

fk23o3k2f

Мерген Ўразов бошқарувидаги Туркманистон терма жамоаси билан 2 ой аввал "CAFA Cup"да тўқнаш келганимиз кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Жуда асабий ўтган баҳс 2:0 ҳисобида бизнинг фойдамизга ҳал бўлган эди. Ҳисоб жуда ишончли бўлганига қарамай, қўшниларимиз деярли 60 дақиқа муносиб ҳимояланишни уддалаган эди. Ўша баҳсда Жамшид Искандеровнинг қўшилиши ҳужум чизиғимиздаги етишмаётган кескин узатмалар сонини оширган ва якунда ғалабани илиб кетган эдик. 

Рақиб асосан маҳаллий футболчилардан иборат таркибга эга бўлишига қарамай, яхши савиядаги ижрочилар ҳам йўқ эмас. Масалан, ҳужумдаги Тагаев - Аннаев тандеми тезлик ва жисмоний холат эвазига ҳимоячиларимизга муаммо туғдириши мумкин. Қолган позицияларда эса улар калибридаги футболчи Туркманистонда йўқ. Иккита соф таянч ярим ҳимоячиси билан ҳаракатланишга одатланган қўшниларимиз биз билан ўйинда бор эътиборини мудофаада бехато ўйнаб, қарши ҳужумларга қаратиши турган гап. Боз устига, сунъий майдонда бўладиган ўйинда техник ва тактик устунликка эга рақиб билан кўплаб қулайликлар яратади. Қисқаси, рақиб даража борасида биздан кучсиз эканлигини шу омил билан йўққа чиқармоқчи.

Терма жамоамизга майдон ноқулайми?

Биринчи навбатда, футболчиларнинг класс борасида рақибдан бир бош баланд эканлиги. Албатта, ўйиндан олдин бундай кескин фикрлар билдириш ноўриндек туюлиши мумкин, аммо аслида ҳам шундай. "Оқ бўрилар" жуда кўплаб пунктлар борасида рақибдан кучлироқ эканлиги кўзга ташланиб турибди, аммо натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган майдон факторини ҳам унутмаслик лозим.

32fp23lf

Энг кулгулиси шундаки, Туркманистон терма жамоаси мураббийлар штаби мамлакатда табиий чимга эга сиғими 45 минг мухлисга мўлжалланган "Сапармурот Туркманбоши" аренасига эга бўлсада, ўйинни "Ашхобод" стадионида ўтказишни танлаган. Бу очиқчасига ўзидан кучлироқ рақиблар билан ўйинларда шогирдлари учун тақдим этиладиган кичик устунлик дегани. Бунга қадар, жамоа айнан табиий чимга эга ареналарда уй ўйинларини ўтказиб келган.

21e12e

Баҳс ортиқча муаммоларсиз ўтиши учун имкон қадар яккакурашларда енгилмасликка уриниш лозим. Иккинчи қават ва стандарт вазиятлардан омадини излайдиган Туркманистон билан ўйинда жамоа етакчилари асосий ролни ижро этиб беради. Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Аббос Файзуллаев, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров сингари йигитлар осон ўтмайдиган баҳсда икки ҳисса меҳнат қилишга мажбур. Анча асабий ўйин бизни кутиб турибди. Бу ЖЧ саралаши, энди осон ўйин бўлмайди. 

Ойбек Йўлдошев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Xabibillo
10/11/2023 08:45
Жамоамизга омад тилаймиз.тугрисини айтганда бизнинг жамоа улардан бир бош баланд.буеги майдондаги йигитларга боглик
ХОЛМУРОДОВ АМИР
16/11/2023 13:24
Урта хол туркманлардан чучиетган Катанец кимларга ишонаяпсан футболчиларга далда бер рухини кутар майдон хамма учун бир хилку.
&
Абдурахмон лидер
10/11/2023 09:13
Элдорни чақиришмаса хам майли
&
Xabibillo
10/11/2023 08:45
Жамоамизга омад тилаймиз.тугрисини айтганда бизнинг жамоа улардан бир бош баланд.буеги майдондаги йигитларга боглик
Leyo Messi
10/11/2023 08:03
Ozbekistan terma jamasinin kamchiliklari yokmi. Yaki kucli terma jama bilan oyunda kamchilklar qidrasyzlarmi.
Жабборов Ахмаджон
10/11/2023 07:43
Туркманлар ҳам шў майдонда ўйнайдими. Бу ҳам бўлса ўйин олдидан баҳона қидириш. Қўшиқда айтилгандай мен ҳам тўйга борардим ёмғир ёғиб қолдида.