Азар, Неймар ва Икарди - "Реал"нинг асосий трансфер нишони

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти яқин кунлар ичида мажлис ўтказади. Ушбу йиғилишдаги асосий масала сифатида жамоанинг ёзги трансферлар режаси муҳокама қилинади.

Берилган маълумотларга қараганда “қироллик клуби” мавсумлар оралиғида ўз сафини "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар, ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳамда "Интер" форварди Мауро Икардилар билан кучайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” посбони Тибо Курта ҳам “Реал”га ўтиш истагини билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!