Бабаян Юсуповнинг хатоси, Бенземасиз "Ал-Иттиҳод" ва рақибни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкинлиги ҳақида гапирди

Эртага Наманганннинг "Навбаҳор" клуби Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида "Ал-Иттиҳод"га қарши майдонга чиқади. Мазкур беллашув олдидан "лочинлар" устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди. Қуйида унинг ўйин олди фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

- ОЧЛнинг ҳар бир ўйини муҳим. Ўтган мавсум футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбарият ўз ишини яхши бажарди. Бунинг оқибатида Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффига йўл олдик. Бир йил аввал ҳозирги ўрнимизни фақат орзу қилардик. Ҳозир буни реалликка кўчирдик. Эртанги ўйинда ҳамма ўзбекистонлик мухлислар "Навбаҳор"га мухлислик қилади. Рақибга келсак, "Ал-Иттиҳод" катта тарихга ва Осиёда ўз ўрнига эга. Бундан ташқари, рақибда тайёргарлик борасида ҳам устунлик бор. Ўзимизга келсак, мавсумга тайёргарлик кўрдик ва бир неча ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Шундай бўлса-да, бирорта расмий ўйинларда иштирок этмадик. 


- "Ал-Иттиҳод" каби кучли ижрочилари бор жамоага қарши тартибли ўйин ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши орқали натижа қилишимиз мумкин. 

- Очиғини айтсам, жаҳон даражасидаги юлдузларнинг биз билан ўйнаши катта тарих ва футболимиз оммалишиши учун муҳим фактор. Албатта, биз Неймарнинг "Ал-Ҳилол" билан Наманганга келишини истагандик. Неймар бор пайтда биз сафарда дуранг ўйнагандик, у йўқлигида эса мағлуб бўлдик. Бенземанинг ҳам келишини хоҳлагандик. Афсуски, у йўқ. Бироқ Каримсиз ҳам рақиб кучсиз эмас. 

- Ўткир Юсупов рикошет орқали гол ўтказиб юборди. У тўғри позиция танлаганди. Бироқ унга боғлиқ бўлмаган жиҳатлар ҳам бор. Ўша учрашувни (Қатар - Ўзбекистон 1:1 (3:2) эсласак, у иккита пенальтини қайтарганини эътироф этиш керак. Ўткир топ даражадаги дарвозабон ва терма жамоамиз лидери. У яхши кайфиятда ва эртанги ўйинга тайёр. 

- Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимизга ҳаракат қиламиз. ОЧЛ плей-офф ўйини бу тарих ва жуда муҳим. Рақибни қандай факторлар орқали мағлуб этишимиз мумкин? Ўйинни назорат қилиш, тартиб ва мухлислар. Эртанги учрашувга қандай стратегия танлашимиз ҳақида эса эртага кечаси маълум қиламан. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Камбарали дехконов
15/02/2024 13:05
Юсупов термадаги хатоларини кайтармаса керак агар яна хато килса уни дархол захирага олиш керак сал попуги пасаяди