“Барса” биринчи трансферни ҳал қилди

“Барселона” ёзга мўлжалланган биринчи трансферни масаласида якуний қарорга келди.

Хави Эрнандес бош мураббийлигини давом эттириши ҳал этилганидан кейин бор эътибор ёзги трансферларга қаратилади. Биринчилардан бўлиб, таянч ҳудудни ушлаб тура оладиган футболчи олинади.

Каталонияликлар бу позицияга “Бетис” ярим ҳимоячиси Гвидо Родригесни танлади.

SPORT нашрининг маълум қилишича, “Барселона” мутасаддилари 30 ёшли футболчини эркин агент сифатида қўлга киритиш учун музокараларни бошлаб юборди.

Гвидога жой очиш учун мураббийлар штаби Ориол Ромеунинг кетишига рухсат берадиган бўлди. Бу ўйинчига “Жирона” даъворгарлик қилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию