“Барселона” август ойидан буён илк бор мағлуб бўлди

 

Аввал хабар берилганидек, “Барселона” жамоаси Испания кубоги 1/4 финал дастлабки ўйинида ҳамшаҳари “Эспаньол”га қарши баҳс олиб борди.

Каталония дербисида “Барселона” кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Қайд этиш керакки, ўйин давомида Месси пенальтини голга айлантира олмади.

Шундай қилиб, Эрнесто Вальвердешогирдларининг барча турнирлардаги 29 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.

“Барселона” охирги марта 2017 йилнинг август ойида, Испания Суперкубоги доирасида “Реал”га  мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!