"Барселона" Деулофеунинг нархини эълон қилди

344

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеу яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 23 ёшли футболчисини 18-20 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Наполи” ушбу футболчи учун “Барселона”га 20 млн евро (шундан 2 миллиони бонус сифатида) таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Деулофеунинг ўзи “Интер”га ўтиш истагини билдирмоқда. Бироқ, “нерадзуррилар”нинг таклифи эса каталонияликларни қониқтирмаяпти.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.