“Барселона” футболчиси мураббийдан ўзини қўйиб юборишларини сўради

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андре Гомеш жамоани тарк этмоқчи. Португалиялик футболчи ЖЧ-2018 арафасида у қадар кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу боис бош мураббий Эрнесте Вальвердедан ўзини қўйиб юборишини сўради.

Испан нашрларида ёзишларича, Вальверде бу борада ўйлаб ҳам кўрмаган ва мавсумнинг энг қийин палласид уни қўйиб юборгиси йўқ. Бироқ Гомеш январдаёқ клубни тарк этмоқчи.

Уни қўлга киритиш учун  асосий номзод сифатида “Ювентус” эканлиги айтилмоқда. Илгарироқ, “Барселона” Гомешни 30 млн евродан кам суммага сотмаслиги борасида ОАВда хабарлар тарқалган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!