"Барселона" Коутиньони "Ливерпул"га мавсум сўнггига қадар ижарага беришни истамади

Хабарингиз бор ўтган ҳафтада бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо 160 млн евро эвазига “Ливерпул”дан “Барселона”га кўчиб ўтган эди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда мерсисайдликлар каталонияликлардан футболчини жорий мавсум сўнггига қадар ижарага бериб туришни сўрашган. Боиси, Коутиньо энди барибир “Барселона”га ЕЧЛнинг плей-офф босқичида ёрдам бера олмайди. Қолаверса, у мавсумни “Ливерпул”да бошлади. Бироқ, каталонияликлар мерсисайдликларнинг ушбу таклифини рад этишди.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум премьер-лигада жами 14та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!