«Барселона» Россияда «Химки»ни енгди

422

«Барселона» Россияда «Химки»ни енгди

Баскетбол бўйича Европа лигасининг 15 турининг навбатдаги учрашувлари ўтказилмоқда.

Унда Россиянинг «Химки» клуби ўз майдонида Испаниянинг «Барселона» жамоасига 65:79 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. «Анадолу Эфес» (Туркия) ва «Бамберг» ўртасидаги учрашув «Синан Эрдем Доум» спорт саройида ўтказилди. Унда мезбонлар рақибини 69:58 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўн бешинчи турнинг «Баскония» (Испания) – «ЦСКА Москва» (Россия) ҳамда «ЕА7 Милан» (Италия) – «Црвена Звезда» (Сербия) жамоалари ўртасидаги ўйин бир оздан сўнг бошланади. Ушбу ўйин натижалари билан кейинги хабарларимизда таништириб борамиз.

Sports.uz