"Барселона" янги футболчисини мухлисларга таништирди

580

Бугун Каталониянинг “Барселона” клуби жамоа сафига янги қўшилган Ерри Минанинг тақдимот маросимини ўтказди. Колумбиялик футболчи “Палмейрас” клубидан сотиб олинган эди.

“Ерри Мина – “Барселона” мухлисларини яқин йилларда хурсанд қила оладиган катта иқтидорга эгадир”, – деб айтиб ўтди “Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеу.

Мина расман шартнома имзолаганидан  сўнг “Камп Ноу” стадионида мухлисларга таништирилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.