"Барселона"га янги келган Мина ўзига Пуйол ва Иньеста ўйнаган рақамни танлади

“Барселона” тарихидаги илк колумбиялик легионер Йерри Мина каталонияликлар сафида нечанчи рақамда тўп суриши маълум бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 23 ёшли футболчи ўзига 24-рақамни танлади. Айтиш лозимки, ушбу рақам остида ўз вақтида Фернанд Коут, Карлес Пуйоль, Андреу Фонтас, Жереми Матьё, Рожер Гарсия, Андрес Иньеста, Яя Туре ва Сежи Роберто каби футболчилар тўп суришган.

Эслатиб ўтамиз, Мина “Барселона” сафига яқиндагина Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан 11,8 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!