Бартра қишда "Боруссия"дан кетмоқчи

315

Бартра қишда

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Марк Бартра жорий трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли испаниялик футболчини дортмундликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаятгани ташвишлантирмоқда. Аниқроғи, Бартра ЖЧ-2018ни ўтказиб юборишдан чўчимоқда ва шу боис ҳам ёзгача доимий ўйин амалиётига эга бўлиб, ўз спорт формасини юқори даражага олиб чиқмоқчи.

Ўз навбатида “Боруссия” ҳам Бартрани қишки трансферлар даврида сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, у жорий мавсум Бундеслиганинг ўтган 20та баҳсидан бор йўғи 4тасида иштирок этган ҳолос.