"Бавария" 17 ёшли футболчини Риберига ўринбосар сифатида қарамоқда

“Бавария” клуби “Лилль” жамоасининг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Дарли Нландуни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради France Football нашри.

Айни дамда футболчи француз клубининг захира жамоасида тўп сурмоқда. Мюнхенликлар Нландуни жамоадан кетиши кутилаётган ярим ҳимоячи Франк Риберига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Франциялик футболчининг “Бавария”даги тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Риберининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. Клуб раҳбарияти у билан яна бир келишувни узайтиришни истамоқда.

Ўз навбатида Нланду “Лилль” билан ҳалигача профессиональ шартнома имзоламаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!