"Бавария" Дэвисга ултиматум қўйди

"Бавария ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Альфонсо Дэвисга ултиматум қўйди. 

"Sky Sports" нашрига кўра, ҳимоячи кейинги ҳафтада бир қарорга келиб олиши керак. Бўлмаса клуб уни сотувга қўяди. Мюнхенликлар футболчининг трансфери учун камида 50 миллион евро истамоқда. 

"Реал" канадалик фулбекка қизиқиш билдирмоқда, лекин немислар сўарётган пулни бермоқчи эмас. Мадрид томон нархни пасайишини кутмоқда. "Бавария" бўлса Дэвис билан янги шартнома борасида ҳам келиша олмаяпти. Жамоа ҳимоячи хоҳлаётган маошни тўлаш нияти йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, ҳали клублар ўртасида музокаралар бошланмаган. Дэвиснинг келажаги келаси ҳафта, ёки мавсум сўнггида аниқ бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!