"Бавария" Мудрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлди

"Бавария" январь ойида Михаил Мудрикни ижарага олиш вариантини кўриб чиқди.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, мюнхенликлар жароҳат олган Кингсли Команнинг ўрнига ўринбосар қидирган ва шунинг учун Мудрик билан қизиқиб қолган.

Натижада “Бавария” раҳбарияти “Гранада” билан Браян Сарагосанинг зудлик билан трансфери борасида келишиб олди.

Мюнхенликлар "Сарагоса"нинг трансферини декабрь ойида эълон қилган, бироқ у ёзда жамоага қўшилиши кутилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!