"Бавария" мураббийлик лавозимига икки асосий номзодни танлади

"Бавария" ёзда бош мураббийини алмаштиради. Томас Тухель мавсум охирида ўз лавозимини тарк этиши февраль ойида эълон қилинган эди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "қизиллар" учун асосий мақсад "Байер" устози Хаби Алонсо бўлиб қолмоқда. Мюнхен клуби агар испаниялик мураббийни қўлга кирита олмаса, "Брайтон"дан Роберто де Зербига вариантини кўради. Италиялик мутахассис немис клуби учун "Б" режа.

Маълумот учун, де Зерби бор этиборини "Брайтон"да ишлашга қаратган – у бошқа клублар билан музокаралар олиб бормаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!