"Бавария" ўз рекордини такрорлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби 1980 йилда ўрнатилган ўз рекордини такрорлади.

Аниқроғи, кеча  Юпп Хайнкес жамоаси Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида “Бешиктош”ни (5:0) мағлубиятга учратди ва шу тариқа кетма-кет 14-учрашувда ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, “Бавария” ҳеч қачон расмий учрашувларда кетма-кет 14 марта ғалаба қозонмаган ва бу клуб рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликларнинг навбатдаги рақиби бу Берлиннинг “Герта” клуби ҳисобланади. Учрашув 24 февраль куни бўлиб ўтади. Агар "Бавария" ушбу ўйинда ҳам ғалаба қозонса, рекордни янгилаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!