“Базель” “Манчестер Сити”нинг ўз майдонидаги 37 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасининг ўз майдонидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси поёнига етди. Инглиз клуби ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида Швейцариянинг “Базел”ига ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Бунга қадар “шаҳарликлар” ўз майдонларида ўтган сўнгги 37 беллашувнинг бирортасида мағлуб бўлмай келишаётган эдилар.
Хосеп Гвардиола жамоаси сўнгги бор 2016 йилнинг 3 декабрида “Иттиход”да “Челси”га имкониятни бой берган эдилар – 1:3.
Қайд этиш жоиз, “Сити” бугунги мағлубиятга қарамай, кейинги босқичга йўл олди. Боиси, улар илк ўйинда 4:0 ҳисобида зафар қучган эдилар.
Фикрлар