Бекободга черногориялик ярим ҳимоячи келяпти!

Кейинги мавсум "Металлург" мухлислар ярим ҳимоя чизиғида ҳужумкор футболчи Бобан Джорджевични кўришади.

Бобан универсал ўйинчи. Ярим ҳимоя марказида жамоа ҳужумларини ташкил этиш баробарида, ҳужумларни якунлашни хуш кўради. Буни унинг статистикасида ҳам кўриш мумкин.

Футболчилик фаолиятини “Игало” жамоасида бошлаган. Биринчи профессионал жамоаси эса 2019 йили Черногориянинг "Грбаль" жамоаси бўлди. Кейинчалик ўз ватанида – "Морнар", "Арсенал" жамоаларида тўп сурди. 57 та ўйинда рақиблар дарвозасига 21 та гол киритди. 8 марта сариқ карточка билан жазоланган. Ўтган мавсум халқаро майдонда - УЕФА Конференциялар кубогида 2 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!