Белбоғли курашчиларимиз Жаҳон кубоги баҳсларида 21 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.
Мазкур жаҳон кубогида 23 та давлатдан 300 нафарга яқин полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида ғолиблик учун беллашишди.
Қувонарлиси, спорт делегацияси раҳбари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, миллий терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни банд этишди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, мусобақа давомида Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги консуллигининг биринчи котиби Самандар Юлдошев ҳамда "Урал-Ўзбекистон" дўстлик жамияти раиси Абид Туратовлар спортчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб туришди.
Демак, қуйида жаҳон кубоги баҳсларининг эркин ва классик йўналишларида ғолиб ва совриндор спортчилар билан танишамиз.
Олтин медаль
Фарангиз Абдунабиева (52 кг.), Ойбек Султонов (68 кг.).
Кумуш медаль
Муроджон Хамидов (68 кг.), Лаззат Тулепберганова (70 кг.).
Бронза медаль
Обиджон Ибрагимов (57 кг.), Азизбек Кенжаев (57 кг.), Бекпўлат Бакиров (62 кг.), Абдутолиб Маҳкамов (68 кг.), Ҳислат Каримов (68 кг.), Ойбек Муллабоев (100 кг.), Ферузбек Мирзакаримов (100 кг.), Собиржон Уссубоев (100 кг.), Элмурод Аҳмаджонов (68 кг.), Бекзод Камолиддинов (90 кг.), Ойбек Тошпўлатов (90 кг.), Манзура Мўйдинова (52 кг.), Молдир Алимбоева (58 кг.) Нилуфар Абенова (66 кг.), Аъзамжон Анваржонов (+100 кг.), Ўринбой Абдусаматов (+100 кг.).
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!