Бельгия футбол федерацияси Техник бўлим бошлиғи "Локомотив" стадионида бўлди

 

Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Бельгия футбол федерацияси Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде бугун Ўзбекистон чемпиони – "Локомотив" футбол клубида бўлди.

Крис ван Пуйвельде "Локомотив" стадиони ва клуб қароргоҳида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароит, "Локомотив" футбол клубининг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Суҳбат давомида у клуб инфратузилмасини янада ривожлантириш, стадионга мухлислар ташрифини ошириш, ёш футболчилар тарбиялаш тизимимини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!