Бельгиядан йирик ҳисобдаги ғалаба. Португалия эса Роналдунинг ягона голи эвазига 3 очкони қўлга киритди

"Евро-2024" саралашидан ўрин олган Эстония - Бельгия ва Исландия - Португалия баҳслари бўлиб ўтди. 

Исландия - Португалия ўйинида бир киши кам бўлиб қолган мезбонлар дурангни ушлаб қолишга ҳаракат қилди, лекин 89-дақиқада Роналду ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Қолган вақтда дарвозалар бошқа ишғол қилинмади. 

Мартинес шогирдлари 3 очкони қўлга киритиб, "J" гуруҳида пешқадамга айланиб олди.

Эстония - Бельгия учрашувидада Лукаку дубль қилган бўлса, Бакайоко ўз номига битта гол ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Бельгия 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳида иккинчи ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!