Берлускони Гаттузога маслаҳат берди

“Милан” клуби собиқ президенти Сильвио Берлускони жамоанинг ҳозирги устози Женнаро Гаттузога маслаҳат берди.

“Мен “Милан”нинг собиқ президентиман. Аммо клуб мухлиси бўлиб қоламан. Ҳозир бўлаётган воқеалардан қаттиқ қайғудаман. Клубнинг ҳозирги схемаси туфайли айрим пайтларда ўйинни тўлиқ кўришга ботина олмаяпман.

Жамоа икки нафар ҳужумчи билан ўйнаши керак. Улардан бири Сусо. Унинг ортида Каканинг ўрнини эгаллаган Бонавентура ўйнаши лозим.

Гаттузога фаолиятида омад тилайман. Бироқ биз бир ҳужумчи билан ҳеч қаерга бора олмаймиз”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Football Italia

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!