Биласизми? "Интер" сўнгги дақиқаларда гол уриш бўйича А Серияда пешқадамлик қилмоқда

Хабарингиз бор кеча Миланнинг “Интер” клуби ўз майдонида “Рома”ни (1:1) қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Қизиғи шундаки, “нерадзуррилар” жорий мавсум 7-марта 86-дақиқадан кейин рақиб дарвозасини ишғол этишди. Улар бу борада мусобақада яққол етакчилик қилишмоқда.

Маълумот учун, Лучано Спаллетти шогирдлари ортда қолган 21та тур якунларига кўра 43 очко билан 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!