Биласизми? Клоппнинг "Ливерпул"и "Суонси"га ҳаммадан кўп ютқазган

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” АПЛнинг 24-турида сафарда “Суонси” меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, Юрген Клопп бошқарувидаги жамоа премьер-лиганинг бошқа клубларидан фарқли ўлароқ уэльсликларга энг кўп ютқазган (3 марта).

Бундан ташқари, “Ливерпуль” сўнгги уч ой ичида илк бор мағлубиятга учради. Жамоа сўнгги марта  “Тоттенхэм”га (1:4) ютқазган эди.

Маълумот учун, “Ливерпуль” айни дамда 47 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!