Биласизми? "Лестер" ўтган мавсум "Челси" ва "Ливерпул"дан кўпроқ даромад кўрган

Англиянинг “Лестер” клуби ўтган мавсум ўз тарихидаги рекорд даромад кўргани ҳақида эълон қилди.

2017 йилнинг 31 май ҳолатига кўра “тулкилар” солиқлардан ташқари 80 млн фунт фойда кўришган. Бунинг асосий сабаби “Лестер”нинг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳисобланади.

Эътиборлиси, “Лестер” бу борада “Челси” (65,3млн фунт) ва “Ливерпуль” ( 41 млн фунт) каби жамоаларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, “Лестер” АПЛнинг 2015/16 йилги мавсумида Клаудио Раньери бошчилигида чемпионликни тантана қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!