Биласизми? Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этган 6 клубдан 5 таси ғалаба қозонган. Биттаси мағлубиятга учраган

Бугун Жиззахда Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтади. "Сўғдиёна" стадионида кубок соҳиби "Насаф", чемпион "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 19:30да старт олади.

Ўзбекистон Суперкубоги 1999 йили ташкил этилган. Аммо айрим йиллари мусобақа ўтказилмаган. Фақатгина 7 бор ушбу мусобақанинг гувоҳига айланганмиз.

Шу пайтга қадар 7 та Суперкубокда 6 клуб қатнашган. Мусобақада 5 жамоа ғалаба қозонишни уддалаган. Фақатгина АГМК 2019 йили "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйган.

"Локомотив" ва "Пахтакор" совринни икки мартадан боши узра баланд кўтарган бўлса, "Навбаҳор", "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" бир бор ғалаба қозонган.

Қуйида Ўзбекистон Суперкубогининг барча иштирокчилари билан танишинг:

Клуб

Ғолиб

Мағлуб

Локомотив (Тошкент)

2015, 2019 (2)

2014 (1)

Пахтакор (Тошкент)

2021, 2022 (2)

1999, 2015, 2016 (3)

Насаф (Қарши)

2016 (1)

2021 (1)

Навбаҳор (Наманган)

1999 (1)

 

Бунёдкор (Тошкент)

2014 (1)

 

АГМК (Олмалиқ)

 

2019 (1)

"Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги Суперкубокда доим бир хил ҳисоб қайд этилган. Бу гал-чи?

Ўзбекистон Суперкубоги биринчи марта қаерда ўтказилган ва қайси жамоа ғолиб бўлганини биласизми?

"Насаф" "Пахтакор"га тенглашиб оладими ёки фарқ ошадими? Суперкубок баҳсига оид муҳим маълумотлар

photo_2022-02-27_10-51-36

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!