Биласизми? "Реал" футболчилари ПСЖга қарши баҳсда 124 км масофа босиб ўтишган

Мадриднинг “Реал” клуби жорий ҳафта бўлиб ўтган ПСЖга (3:1) қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсида умумий ҳисобда 123 644 метр масофани босиб ўтишган.

Эътиборлиси, бу “қироллик клуби”нинг жорий мавсумдаги янги рекорди бўлди. Парижликларга қарши баҳсда майдонда энг кўп югурган футболчи Тони Кроос бўлди.

  1. Кросс - 13 362
  2. Модрич - 12 003
  3. Начо - 11 492
  4. Иско - 11 491
  5. Рамос - 11 385
  6. Варан - 11 320
  7. Каземиро - 10 992
  8. Роналду - 10 749
  9. Марсело - 10 574
  10. Бензема - 9 404
  11. Навас - 4 094
  12. Бэйл - 2 913
  13. Васкес - 2 036
  14. Асенсио - 1 829

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!