Биласизми? "Реал" тарихда илк марта ўз майдонида "Вильярреал"га ютқазиб қўйди

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 19-турида “Реал” ўз майдонида “Вильярреал”га имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, “сариқ сув ости кемаси” Ла Лига тарихида илк бор “Сантьяго Бернабеу”дан ғалаба билан қайтди.

“Реал” эса 2009 йилдан буён илк марта ўз майдонида кетма-кет 2та учрашувда имкониятни бой берди. Эслатиб ўтамиз, Зидан шогирдлари бундан аввалроқ “Барселона”га (3:0) ҳам ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!