Блогер Жейк Пол Конор Макгрегорни енгиш учун неча раунд кифоя эканлигини айтди

  • 28 март, 2022, 16:51
  • 0
  • MMA

Блогер Жейк Пол UFC жангчиси Конор Макгрегор (22-6) билан жанг учун UFC билан шартнома имзоламоқчи эканлигини тасдиқлади.

"Уайтдан ҳозирча садо йўқ. У акамнинг подкастида бўлди, аммо бу мавзуни муҳокама қилмоқчи эмас.

Уайт  Конор учун жуда катталигимни айтмоқда, бироқ бизнинг вазнимиз ҳозир бир хил. Иккимиз ҳам жанглар орасида 85 кг атрофида тош босамиз ва мен UFC да ММА қоидалари бўйича жанг қилишга тайёрман.

Макгрегорни енга олишимни биламан. Одамлар мени ақлдан озган деб ўйлайди, ҳа бу рост. Шунинг учун  бу марраларга етишдим. Чунки мен ақлдан озганман ва ўзимга ишонаман.

Конорда ҳозир пасайиш кузатилмоқда. Унинг  оёқ-қўллари синган. Шундай экан мен уни биринчи раундда  нокаутга учратаман", - деди Жейк Пол.

Маълумот учун, Жейк Пол ўзига хос профессионал бокс бўйича 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 4 тасини нокаут билан якунлаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!