"BNP Paribas Open - 2018" теннис маликалари сараланмоқда

Индиан-Уэллс шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган "BNP Paribas Open - 2018" турнирининг саралаш баҳсларида ғолиблар номи аниқланмоқда.

Мусобақанинг ушбу босқичида тайванлик Се Су-Вей ва чехиялик Барбора Крейчикова ўзаро рақобатлашди.

Ушбу баҳснинг биринчи сетини 7:5 ҳисобида қийинчилик билан ютиб олган Се, иккинчи сетда рақибига бор йўғи битта геймни бой берди ва асосий тўрга йўл олди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!