Боб Арум апрелда чемпионларни рингда учраштирмоқчи

  • 6 январь, 2018, 11:49
  • 0
  • Бокс

Top Rank промоутерлик компанияси бошлиғи Боб Арум ярим ўрта вазн тоифасида WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони Жефф Хорн ва бу камарга расмий даъвогар Теренс Кроуфорд ўртасида жанг ташкил қилишни хоҳламоқда. Бўлажак тўқнашув шу йилнинг апрел ойига ўтказилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради Boxingnews24 нашри.

Ўша ойда Арум шунингдек, саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпоини Мэнни Пакьяо ва Майк Альварадо тўқнашувини ҳам режалаштирган.

Маълум бўлишича, филиппинлик боксчи бу жангда ютадиган бўлса, Хорн – Кроуфорд жуфтлиги ғолиби билан учрашиш имкониятини қўлга киритади. Аввалроқ Теренс вазнини ўзгартириб, ўзига тегишли тўртта чемпионлик камарларини бўш қолдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!