Бобоусмон Ботуров ва Одилжон Аслоновинг навбатдаги жанг санаси ва рақиблари маълум!

Профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртларимиз Одилжон Аслонов ва Бобоусмон Батуров 10 февраль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида рингга кўтарилади.

RCC Boxing промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу кечада 3 нафар вакилимиз навбатдаги жангларини ўтказади. Жумладан, иккинчи ўрта вазн тоифасида  Одилжон Аслонов (6-0-1) - Рафи Хчоян (Грузия, 2-1-1) билан ярим ўрта вазнда Бобоусмон Батуров (2-0-1) - Тихон Нетёсовга (Россия, 11-5-0) қарши ва оғир вазнда  Мирзоҳид Абдуллаев (3-2-1) - Георгий Юновидов (Россия, 8-1-0) билан баҳс юритади.

Мазкур муҳим жангларда юртдошларимизга омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!