Бобур Бердиев: "Севимли" телеканали "SPORTS.uz Cup"да турнир ғолиблигини кўзлаган"

Хабарингиз бор, 17-18 ноябрь кунлари SPORTS.uz сайти томонидан спортга ихтисослашган ОАВ вакиллари ўртасида футзал бўйича “SPORTS.uz Cup” мусобақаси ўтказилади.

Бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Жараён сўнгида жамоа етакчиларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Аввало, SPORTS.uz сайтига миннатдорчилик билдириб қоламиз! Қуръа ҳақида гапирадиган бўлсак, шахсан мен учун жараён кутилмаган бўлмади.

Биз "Спорт" телеканали рақиб бўлишини кутган эдик. Аммо MY5 ҳам эски танишлардан. "Севимли" телеканали турнир ғолиблигини кўзлаган. Иншааллоҳ, мақсадимизга етамиз. 

Гуруҳдаги барча жамоалар плей-оффга чиқиш ва чемпион бўлишга ҳақли. Ҳаммага раҳмат!".

 

Бобур Бердиев, "Севимли" ТВ журналисти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!