Бобур Тагиев ҳамда Фирдавс Ҳасанов АҚШда октагонга кўтарилди

Эрта тонгда ўзбекистонлик Бобир Тагиев ҳамда Фирдавс Ҳасанов АҚШнинг Мичиган шаҳрида “Clip MMA” промоушени томонидан ташкил этилган турнирда навбатдаги жангларини ўтказди.

Бобур Тагиев бу сафар мезбон Майк Жонсонга Фирдавс Ҳасанов (8-4) эса яна бир америкалик  Крис Жонсонга (7-14) қарши октагонга кўтарилди.Қувонарлиси ҳар икки юртдошимиз ғалабага эришди.Жумлалан, Бобур Тагиев 1- раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратган бўлса, Ҳасанов 3 раунд мобайнида яққолик устунлик билан ҳаракат қилиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди.

Ўз ўрнида ушбу ғалабалар билан жангчиларимизни муборакбод этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!