“Боруссия Д” ҳужумчиси италиялик мухлислардан шикоят қилди

 

“Боруссия Д” жамоаси ҳужумчиси Миши Батшуайи “Аталанта”га қарши (1:1) кечган Европа Лигаси жавоб ўйинида италиялик мухлислардан шикоят қилди.

Ўйин давомида “Аталанта” мухлислари ирқчилик руҳидаги ҳайқириқларни айтишди.

“2018 йил, аммо мухлислар трибунадан туриб маймунлар ҳақида хайқириқлар айтмоқда. Умид қиламанки, “Аталанта” ишқибозлари уйида ўтириб телевизор орқали Европа Лигаси ўйинларини кузатишади. Унгача биз ўз юришимизни давом эттирамиз”, – дея ёзди бельгиялик футболчи “Твиттер”даги саҳифасида.

Маълумот учун, "Боруссия Д" икки ўйин натижасига кўра (3:2) Европа Лигаси нимчорак финалига йўл олди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!