"Боруссия Д" таркибни 22 ёшли ҳимоячи билан кучайтирди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби 22 ёшли “Базель” ҳимоячиси Мануэль Аканжи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Bild нашри. Дортмундликлар бу футболчи учун 21,5 миллион евро ва яна бонуслар тақдим этмоқчи.

Шу сабаб футболчи жамоасининг сўнги машғулотларини тарк этиб, Германияга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олган. Ушбу трансфер бугун бўлиб ўтадиган “Боруссия” – “Вольфсбург” учрашуви олдидан эълон қилиниши мумкин. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Аканжи “Базель” сафида 2015 йилдан бери тўп суриб келади. Бу мавсум швейцариялик футболчи 25 ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!