“Боруссия Дортмунд” 18 ёшли вундеркиндни 12 млнга сотиб олди

Аргентинанинг “Велес Сарсфилд” клуби ҳужумчиси Максимилиано Ромеро фаолиятини Дортмунднинг “Боруссия”сида давом эттиради. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, дортмундликлар 18 ёшли футболчини 12 млн еврога сотиб олишган.

Маълумот учун, Ромеро “Велес Сарсфилд”даги 3 мавсумда 40 баҳсда майдонга тушиб, 9 гол киритди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!