"Боруссия"дан кетишини эълон қилган Марко Ройсга МЛС ва Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда

"Боруссия" футболчиси Марко Ройс мавсум охирида жамоадан кетишидан хабарингиз бор. Унга ҳозирдан бир неча клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

"Sky Sports" нашрининг хабар беришича, 34 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолиятини МЛС ёки Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Аммо ҳозирча Марко қаерга кетиш борасида якуний қарорга келмаган.

Эркин агент сифатида дортмундликлар билан хайрлашадиган Ройснинг Германияда қолиши даргумон экани айтилмоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию