"Brisbane International – 2018" турнирида барча кутган ҳолат юз берди

Австралиянинг Брисбен шаҳрида эркаклар ўртасида Профессионал теннисчилар ассоциацияси томонидан ўтказилаётган “Brisbane International – 2018” турнирида биринчи давра баҳслари якунланди.

Нуфузли мусобақада Жанубий Кореялик Хен Чон люксембурглик Жиль Мюллерни 6:3, 7:6 ҳисобида енгиб, иккинчи даврада Канада вакилини Денис Шаповаловни 7:6, 6:7, 4:6 ҳисобида мағлуб қилган британиялик Кайл Эдмундга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Мезбон теннисчи Жон Миллман канадалик Питер Поланскини биринчи сетда тай-брекда мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи сетда бирорта ҳам геймни бермади. Америкалик Майкл Ммо эса аргентиналик Федерико Дельбонисни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!