Бу ҳимоячи Роналдуни “жинни” қилиб қўярди

Нидерландия терма жамоаси ва “Реал”да тўп тепган Рафаэль ван дер Ваарт ҳозир Осиё футболида порлаётган Криштиану Роналду ва ҳамюрти Ройстон Дренте билан бирга ўйнаган даврини эсга олди.

- Дренте Нидерландия футболи тарихидаги энг зўр чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. “Реал”даги машғулотлар чоғида у Криштиану Роналдуга қарши ўйнашни яхши кўрарди.

Ройстон Роналдуни “жинни” қилиб қўярди. У жуда тезкор ва техникаси зўр ҳимоячи эди, - деди Рафаэль ван дер Ваарт.

“Фейеноорд” тарбияланувчиси бўлган Ройстон Дренте 2007-2012 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Бу даврда Криштиану Роналду жамоанинг асосий юлдузларидан бири бўлган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию