Буффон: Келажакда футбол клубида ишлайман

"Ювентус", "Парма" ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мен уни қандай кўраман? Айтайлик, спорт директори сифатида? Ёки бош мураббийми? Бу саволларга ҳали ҳам менда жавоб йўқ. Аммо ўзим ёқтирган нарсалар билан шуғилланишни истайман. Албатта доим ҳаракатда бўлишни хоҳлайман, пассив бўлишни ёқтирмайман.

Мен спорт директори курсини тамомлади. Январь ойида Боккони университетида бизнес ва бошқарув бўйича магистр даражасини олишни бошладим, уни май ойида тугатаман. Келажакда футбол клубида ишлайман деб ўйлайман", - деди италиялик афсона. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!