Бугун биатлончилар эстафетада баҳслашади

402

Бугун биатлончилар эстафетада баҳслашади

Биатлон бўйича жаҳон кубогининг 5-босқичида аёллар ўртасидаги индивидуал(шахсий) пойга баҳслари шиддатли ўтди.

 Германиянинг Рупольдинг шаҳрида ўтаётган  жаҳон кубоги баҳсларида италиялик Доротея Виерер ўқ отишда умуман хатога йўл қўймади ва ғолибликни қўлга киритди. Пойгада финляндиялик Кайса Мякяряйнен кумуш медални қўлга киритган бўлса, канадалик Росанна Кравфорд бронза медалга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида жаҳон кубогининг умумҳисобида словакиялик Анастасия Кузмина 454 очко билан бошқармоқда.

Бугун, 12 январь куни эркаклар ўртасида эстафета пойгаси ўтказилинади.

Sports.uz